ОАВ: Комил Алламжоновнинг нега ишдан олингани маълум бўлди
(last modified Thu, 04 Oct 2018 14:43:58 GMT )
октябр 04, 2018 19:43 Asia/Tashkent
  • ОАВ: Комил Алламжоновнинг нега ишдан олингани маълум бўлди
    ОАВ: Комил Алламжоновнинг нега ишдан олингани маълум бўлди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент матбуот котиби Комил Алламжонов 3 октябрь куни ҳар икки лавозимидан озод этилди.

У давлат хизмати давомида соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилишини сўраб, мурожаат қилган. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.

Комил Алламжонов Президентнинг 27 августдаги фармони билан Президент администрацияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган эди. Алламжонов Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби ва Президент ижро аппарати бошлиғи ўринбосари лавозимида 2017 йилнинг декабридан бери ишлаб келаётган эди.

34 ёшли Комилжон Алламжонов Ўзбекистон санъат ва маданият институти (2006 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси. 2005–2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматига раҳбарлик қилган, 2009–2013 йилларда қўмита матбуот котиби ҳам бўлган. У Avtotest автомактаби, «Солиқ-инфо» газетаси, бухгалтерлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича «БЭМ» дастури ва бошқа лойиҳалар асосчиси ҳисобланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақда хабар берган эдик.