Ўзбек космонавти яқин келажакда коинотга учиши мумкин
октябр 20, 2018 10:47 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти яқин келажакда ўзбек космонавтини Россия космик кемасида коинотга учишининг эҳтимолини истисно қилмади.
Спутник сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия орасида илм-фан, маданият, тиббиёт ва туризм соҳасида алоқалар изчил ривожланиб бораётганини қайд этди, деб хабар қилмоқда.
Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан бўлиб ўтган музокаралар кўплаб ҳудудий ва халқаро масалалар бўйича икки давлат нуқтаи назари мутлақ бир хил ёки бир-бирига жуда яқинлигини кўрсатганини қайд этди.
“Биз БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа нуфузли халқаро уюшмаларида ҳамкорлик иқлишда давом этамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.