Абдулазиз Комилов Финландия элчисини қабул қилди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 13:03:47 GMT )
октябр 23, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Финландия элчисини қабул қилди

2018 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Финландия республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Мария Элина Лиивалани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон–Финландия кун тартибининг муҳим масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли соҳалардаги, жумладан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.