Пахтага чиқарилган журналистни машина уриб кетди
(last modified Wed, 24 Oct 2018 12:23:23 GMT )
октябр 24, 2018 17:23 Asia/Tashkent
  • Пахтага чиқарилган журналистни машина уриб кетди

Андижон вилоят, Қўрғонтепа туманида пахта теримида юрган пайтда машина уриб юборган 24 яшар журналист Саиджаҳон Холдоровнинг аҳволи ўта оғир, у туман Марказий касалхонаси жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Исми сир қолиш шарти билан жавоб берган врачнинг айтишича¸ Саиджаҳон Холдоров касалхонага 20 октябрь куни оғир аҳволда пахта даласидан олиб келинган.

 “Андижоннома” газетаси ходими Саиджаҳон Холдоровни у пахта теримидан қайтаётганида юк машинаси уриб кетган:

- Холдоровни 20 октябрь куни соат 18 да пахта даласига ëндош йўлда ҳаракатланаëтган "Зил" русумли юк машинаси уриб юборган. Холдоров оғир аҳволда касалхонага жўнатилган. Ҳайдовчига нисбатан йўл-транспорт ҳодисасига айбдорлик юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган. Ҳайдовчига тилхат эҳтиëт чораси қўлланилган.

Машина уриб кетган Холдоров “Андижоннома” - “Андижанская правда” газеталари редакцияси компьютер бўлимида оператор бўлиб ишлаган. У “Андижоннома” - “Андижанская правда” газеталари Бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуровнинг ўғлидир.

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари вилоят хокимлиги органи ҳисобланади. Газетанинг октябрь ойидаги сонларида пахта йиғиб-териб олиш тарғиб қилинган мақолалар ўрин олган.

 

Ёрлиқ