Самарқандда Халқаро ватандошлар анжумани ӯтказилади
(last modified Sat, 27 Oct 2018 10:43:22 GMT )
октябр 27, 2018 15:43 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Халқаро ватандошлар анжумани ӯтказилади

2019 йилда Самарқандда хорижда яшаётган ватандошларнинг Халқаро форуми бўлиб ўтади.

Sputnik сайтига кӯра  2019 йилда Самарқандда хорижда яшаётган ватандошлар иштирокида халқаро форум ташкиллаштириш режалаштирилган. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни имзолаган “Хорижда яшовчи ватандошлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги” қарорда айтиб ўтилган.

“Хориждаги ватандошлар билан маданий-гуманитар ҳамда илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2019 йилда Самарқандда Халқаро ватандошлар форумини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилсин”, - дейилган қарорда.  

Ушбу форумни ўтказиш ҳақида якуний таклифлар, таклиф қилинаётган ватандошлар рўйхатлари  Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йилнинг 1 февралига қадар ишлаб чиқилиши керак. 

Халқаро ватандошлар форуми “Буюк келажак” ҳамда “Эл-юрт умиди” фондлари маблағлари асосида ташкил қилинади.

Президент қарорида, айтилишига кўра, келажакда хориждаги ватандошлар билан доимий равишда учрашувлар ўтказиш, ахборот алмашиш ва бошқа турдаги доимий мулоқот йўлга қўйилади.