октябр 28, 2018 16:52 Asia/Tashkent
  • Баҳодир Жалолов
    Баҳодир Жалолов

Нью-Йоркдаги «Madison Square Garden» аренасида ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов америкалик Тайрел Райтга қарши рингга чиқди.

Кун.уз сайтига кўра, жанг ўзбекистонлик боксчининг устунлиги остида кечди. Кетма-кет берилган зарбалар натижасида тўртинчи раунддан сўнг рақибнинг мураббийлари жангни тўхтатишди.

Шу тариқа, Жалолов ушбу баҳсни ҳам муддатидан олдин якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунгача ҳам иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Ёрлиқ