ИИББ:Чилонзорда содир бўлган бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқарманглар
-
Чилонзорда содир бўлган бахтсизлик
Сизлардан ушбу фожеа юзасидан шошилинч хулоса чиыариш ёки изоҳлар бермасликни сўраймиз. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас, саволлар жуда кўп. У ерда ҳамма нарса текширилади: газ ҳам, сув ҳам, ҳаво ҳам, лимонад, печенье ва бошқа нарсалар ҳам деб келган ИИББ мурожаатида.
Спутникка кўра, Бугун тонгда Чилонзорда содир бўлган бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқарманглар, деб журналистларга мурожаат қилди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев
Бизни ҳам тўғри тушунинглар. Ҳозир ота-она оғир қайғуда
Уларга савол беришнинг ўзи ноқулай. Улар билан рухшунослар ишламоқда. У ерда тез ёрдам машинаси ҳам навбатчилик қилмоқда. Биз бироз кутиб туришимиз керак.
Агар экспертиза йўли билан фожеа сабабини аниқлашнинг иложи бўлса, биз буни сизларга албатта хабар қиламиз”, - деди Тошхўжаев журналистларга.