Қўйлиқда бир аёл, Пискентда икки йигит ис газидан заҳарланди
(last modified Tue, 06 Nov 2018 12:19:28 GMT )
ноябр 06, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • ис газидан заҳарланди
    ис газидан заҳарланди

Тошкентнинг Миробод туманида уйда газ плитаси мунтазам ёқиб қўйилгани натижасида 1992 йилда туғилган Г.Ж. ис газидан заҳарланган. Аёлга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қўйлиқ 1-даҳаси 6-уйдаги хонадонлардан бирида содир бўлган ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органлари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари хабарига кўра,  Тошкент вилоятининг Пскент тумани «Чўлақўрғон» маҳалласи Саодат кўчасидаги уйлардан бирида ҳам ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бувисининг уйига меҳмонга келган 2000 йилда туғилган И.С. ва 2002 йилда туғилган С.С. печга ёқилган кўмирдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Сирдарё тумани «Хазина» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.У. уйида ҳаммом чироғини ёқиши натижасида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Фуқаро куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ёрлиқ