Украина ўзбек журналистини Ўзбекистонга экстрадиция қилишни рад этди
ноябр 07, 2018 17:56 Asia/Tashkent
Украина бош прокуратураси Ўзбекистон ҳукумати экстрадиция қилишни талаб этган ўзбек журналистини Ўзбекистонга топширишдан воз кечди
Кун.уз сайтига кўра, ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов озодликка чиқарилган ва расман қочоқ мақомини олган.
Унинг сўзларига кўра, Охунжонов озодликка чиқарилган ва расман қочоқ мақомини олган.
Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилган журналист 2013 йилда мамлакатни тарк этганди. У Украинадан сиёсий бошпана сўраганидан сўнг Туркиядан Киевга оиласи билан учиб келганида, 2017 йил 25 сентябрда ҳибсга олинганди.
Суд қарорида Охунжоновнинг ҳибсга олинишига унинг Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилгани асос бўлганлиги айтилганди.
Ёрлиқ