Шифокорларнинг маоши оширилди
(last modified Thu, 08 Nov 2018 06:46:42 GMT )
ноябр 08, 2018 11:46 Asia/Tashkent
  • Шифокорларнинг маоши оширилди

Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ходимларининг  маошлари 1 декабрдан бошлаб оширилади. Бу ҳақида 7 ноябрь куни имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган, ЎзА хабарига асосан.

 “Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилсин”, - дейилган президент қарорида.

Умумий ҳисоб-китоб қилганда, 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари  ва фармацевтика ходимларининг маоши бугунги кунга нисбатан +38 %га оширилади. 

Келажакда ушбу соҳа вакиллари маошлари бундан ҳам юқори бўлиши мумкин, чунки қарорда юқоридаги соҳалар ходимларининг маошлари “халқаро тажрибани ўрганиш асосида тубдан қайта кўриб чиқилади” дейилган.

Ёрлиқ