Мирзиёев ва Бердимуҳамедов савдо ва энергетика масаласини муҳокама қилишди
(last modified Wed, 14 Nov 2018 06:09:53 GMT )
ноябр 14, 2018 11:09 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Бердимуҳамедов савдо ва энергетика масаласини муҳокама қилишди

13 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганлар. Шунингдек, президентлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар.

Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетик салоҳиятни самарали ривожлантириш борасидаги ёндашув ва позициялари муштарак эканини қайд этганлар.