Аёлни таҳқирлаган ИИБнинг собиқ ходимига 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39790-Аёлни_таҳқирлаган_ИИБнинг_собиқ_ходимига_5_йилгача_қамоқ_жазоси_берилиши_мумкин
Бугун, 14 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни давом этди
(last modified 2026-04-13T05:55:52+00:00 )
ноябр 14, 2018 11:35 Asia/Tashkent
  • Аёлни таҳқирлаган ИИБнинг собиқ ходими
    Аёлни таҳқирлаган ИИБнинг собиқ ходими

Бугун, 14 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни давом этди

Спутник сайтига кўра, “Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш), 2-қисми “а” ва “з” бандларида ҳамда 241-1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаровга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтмоқда”, - деди суд вакили.

Ўтган вақт давомида айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди, судланувчи С. Умаров ва жабрланувчи Н. Тошматованинг кўрсатмалари тингланди.