Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон термасининг илк кумуш медали
(last modified Sun, 18 Nov 2018 15:35:11 GMT )
ноябр 18, 2018 20:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон термасининг илк кумуш медал
    Ўзбекистон термасининг илк кумуш медал

Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги Жаҳон кубоги ўз якунига етди

Кун.уз сайтига кўра, қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирда 14 мамлакатдан 53 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп – 13 вакил билан, Россия термаси эса 12 спортчи қиз билан қатнашди.

Бугунги жамоавий беллашувларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Жаҳон кубоги финалига қадар етиб бора олди. Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шахноза Тоғаймуродова ва Ойсулув Уснаддиновадан иборат терма жамоа чорак финалда Молдова вакилларини мағлуб этди ва финал учун кечган баҳсда Германия термаси устидан ғалаба қозонди. Шундан сўнг мезбонлар олтин медаль учун баҳсда Россия термасига қарши подиумга кўтарилди. Финал баҳсининг олтинчи раундига қадар ҳисобда олдинда борган ўзбекистонлик қизлар якунда 38:45 ҳисобида имкониятни бой беришди ва кумуш медаль соҳибасига айланишди.