Фото: Hyundai, Peugeot Citroen, Volkswagen ва бошқалар: Ўзбекистон автосаноатидаги 5 та янги бренд
(last modified Wed, 21 Nov 2018 06:19:22 GMT )
ноябр 21, 2018 11:19 Asia/Tashkent
  • Фото: Hyundai, Peugeot Citroen, Volkswagen ва бошқалар: Ўзбекистон автосаноатидаги 5 та янги бренд

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган машиналар автопарки яқин йиллар ичида сезиларли равишда янгиланади, кенгаяди ва янада хилма-хиллашади.

Сўнгги бир ярим йил ичида бир йўла бир нечта Европа ва Осиё компаниялари кичик тоннажли юк машиналари ва микроавтобуслардан тортиб, бақувват самосваллар, шатакчилар ва шаҳар автобусларигача бўлган автомашиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон бозорига келди, дейилади хабарда.

Kaktakto Ўзбекистонда автосаноати яқин вақтлар ичида қандай брендлар билан тўлишига аниқлик киритди.

Яқинда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қуйилди. Жанубий Кореянинг Hyundai Motor, Evergreen Motors ва Posco-Daewoo cорпоратион компаниялари ҳамкорлигида қурилиши режалаштирилган завод 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотларини чиқаришни бошлайди.

27 март куни «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4—5 апрель кунлари Россияга ташрифи чоғида Ўзбекистонда йиғилиши келишиб олинган «КамАЗ» юк машиналарининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. «КамАЗ» автомобилларини ишлаб чиқариш Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган UzAutoTrailer масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонида бошланган.

2017 йил июль ойида тамал тоши қўйилган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводида йилига 16 минг Peugeot Expert ва Peugeot Boxer русумидаги тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар амалга оширилади, 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.

2017 йил охирида Ўзбекистон ҳукуматининг бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациясининг Германияга расмий сафари ҳамда Ўзбекистон – Германия бизнес-форуми доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ ва Volkswagen AG концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan майдонларида Volkswagen Amarok пикапини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. 

Апрель ойида Намангандаги «Фотон дўстлик сервис» МЧЖ Хитойнинг Foton Motor ширкати билан ҳамкорликда Наманган вилоятининг Поп шаҳрида FOTON русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади.

Ёрлиқ