Яна олти киши ис газидан заҳарланди
ноябр 21, 2018 17:04 Asia/Tashkent
2018 йил 20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Д.У. (аёл) уйида қўлбола иситиш печига уланган табиий газни ёқиб назоратсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда газ ўчиб қолиб, ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, қизи ва уйида меҳмонда бўлган 4 нафар қариндошлари заҳарланган.
Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига рухсат берилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ