Эрон ва Ўзбекистон сафар қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлардир
(last modified Thu, 22 Nov 2018 12:25:46 GMT )
ноябр 22, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон
    Эрон ва Ўзбекистон

Сўнгги ўрганишларга кўра, Англия, Словения, Дания ва Швецариядан кейин Эрон ислом жумҳуряти ва Ўзбекистон дунёда энг хавфсиз мамлакатлардан ҳисобланади.

"SOS Интернейшнл" ва " Риск назорати" унвонли муассасалар ҳар бир мамлакатдаги мавжуд хавф хатарлар, жумладан сиёсий зўравонликлар, терроризм, ғалаён, сиёсий тартибсизликлар ва уруш/, ижтимоий тартибсизликлар ҳамда  зўравонлик билан боғлиқ бўлган жиноятларни кўрсатадиган махсус режаларни тайёрлашди.

Бу икки муассасага кўра, мазкур лойиҳани тайёрлаш учун  транспорт инфратузилмаларининг вазияти,  саноат алоқаларининг ҳолати, хавфсизлик ва фавқулодда хизматларнинг самарадорлиги ҳамда мамлакатларнинг табиий офатларга дош бериши каби меъёрлар инобатга олинган.

Мазкур муассасалар хавф даражаси икки тоифага тақсимланган:

хавф хатари жуда заиф, заиф, ўрта юқори ва ҳаддан юқори хавфга эга мамлакатлар.

Ўзбекистон ва Эрон эса хавф хатари паст мамлакатлар қаторидан жой олган.

Аммо Сурия, Яман, Афғонистон, Ливия, Сомали ва Жанубий Судан хавф хатари ҳаддан юқори  мамлакатлар деб эълон қилинган.

 

Ёрлиқ