ноябр 26, 2018 14:37 Asia/Tashkent
  • Собиқ Қарши тумани ИИБ бошлиғи  фермерларни калтаклади

Собиқ Қарши тумани ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов ўн нафар фермер хўжалиги ходимларини калтаклагани учун икки йил озодликдан чекланди

Фарғона сайтигакўра Ражабов 12 июль куни «Зулфиқор бобо набираси Баҳодир», «Олим-Ойбек-Дилдора», «Тошев Муҳтор Эшдавлат ўғли», «Абдуғофуров Муҳаммад Раҳматуллаевич», «Нозимбек-Атҳам-Оғабек», «Зоир ота ўғли Абдусалом», «Чулибустон кўрки», «Жалолиддин Озодбек Севинч», «Норпўлат бобо ўғли Башир» фермер хўжалиги раҳбарларини ўриб, сўккан.

Милиция бошлиғи томонидан калтакланганлардан бири - «Нафиса-Муниса-Эъзоза» фермер хўжалигининг раҳбари - аёл киши бўлган. Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, Ражабов аёлга бир нача бор тарсак қўйган, кейин уни камерага жўнатган, у ердаги калтакдан аёл ҳушидан кетган. Аёл уни бир марта тепишгани, уч йилга қамаш даҳдинини қилишганини айтиб берган. Калтакланган аёлни операция қилишган. Унинг қариндошлари ушбу воқеа юзасидан вилоят ИИБ, прокуратурасига мурожаат қилишади, лекин уларнинг аризасига эътибор берилмайди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси июнда Ражабовга нисбатан хизмат текширувини бошлайди. Гувоҳлардан бири қурғоқчилик сабаб фермерлар давлат режасини бажармаганлиги туфайли Ражабов уларни ура бошлаганини айтади. «У бизнинг қулоқларимизга, икки қўли билан юзимизни ура бошлади», — дейди жабрланган фермерлардан бири. Милиционер уришидан йиқилиб тушган 60 ёшли фермернинг қалпоғи учиб кетади, орган ходими ўша қалпоқ билан ётиб қолган одамни уришда давом этади.

Судда Ражабов фермерларни шахсий ҳусумати туфайли урмагани, шу йўл билан қишлоқ хўжалиги соҳасини “ривожлантирмоқчи бўлгани”ни айтган. Жабрланганлар суд қарорини ўта енгиллигидан норози бўлиб қолдилар.

Ражабовга нисбатан республика Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимят ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ёрлиқ