декабр 06, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон
    Ўзбекистон ва Қирғизистон

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 50 фоизга ўсиб, 325 миллион долларни ташкил қилди.

Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов сўзларига таяниб, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизматига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Икки давлат раҳбарлари томонидан ушбу кўрсаткични яқин орада 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Панкратов бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси ташрифи давомида кооперацион биржа, экспертлик учрашувлари ўтказилди, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти саноат корхоналари бориб кўрилди.

 

 

Ёрлиқ