Ўзбекистон OPEC’да кузатувчи мақомини қўлга киритди
(last modified Sun, 09 Dec 2018 06:30:43 GMT )
декабр 09, 2018 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Бирлашган Араб Амирликлари энергетика вазири, OPEC конференцияси раиси Суҳайл ал-Мазрий бу ҳақда хабар қилган.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, «Мен бугун «OPEC бўлмаган», кузатувчи сифатида бизга қўшилган янги ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик изҳор қилмоқчиман. Улар Чад, Жанубий Африка Республикаси, Ўзбекистон, шунингдек, Африка нефть ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси», - деди ал-Мазрий.

Шунингдек, Суҳайл ал-Мазрийнинг умид билдиришича, Ўзбекистон ва бошқалар ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияга қўшилади.

OPEC 1960 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда картель барча ўрганилган нефть захираларининг қарийб 80 фоизини назорат қилади ҳамда жаҳондаги қазиб олинувчи нефтнинг 40 фоизидан ортиғини таъминлайди.

OPEC’га 15 мамлакат (Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго Республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея) киради.