Ўзбекистонда 125 кунда доллар курси биринчи бор пасаймоқда
(last modified Mon, 10 Dec 2018 07:14:55 GMT )
декабр 10, 2018 12:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 125 кунда доллар курси биринчи бор пасаймоқда

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 125 кунда биринчи бор ўсишдан тўхтаб, 2,2 сўмга пасаймоқда.

Турон24 сайтига кўра, душанба (10 декабрь)дан доллар курси 8312,6 сўмга тенг бўлган. Бу ҳақда валюта биржасида савдо якунлари далолат беради.

Ўзбекистонда доллар курси охирги 18 ҳафта давомида муттасил ошиб келган эди. Жорий йилнинг 7 августида долларнинг энг паст курси – 7783 сўм даражасида қайд этилган бўлса, 4 ой давомида доллар 531 сўмга қимматлашиб, ўтган ҳафтада унинг курси 8314 сўмга етган.

Марказий банк сентябрда доллар курсининг ошиб кетиши сабабини тушунтирган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг ошиши мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкорлари – Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркияда рўй бераётган девальвациянинг оқибатида рўй берди.

Ёрлиқ