Россиядан Ўзбекистонга 3 миллиард долларлик пул жўнатмалари юборилган
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Россиядан Ўзбекистонга 3 миллиард долларлик пул жўнатмалари юборилгани айтилади.
Turon 24 сайтига кўра учинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга 1,1 миллиард доллардан ортиқ пул жўнатмалари юборилган бўлиб, ушбу кўрсаткич биринчи чоракка нисбатан 60 фоизга кўп. Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 1 миллиард доллар пул жўнатилган.
Банк маълумотларига кўра, учинчи чоракда Россиядан пул жўнатмаларининг энг кўпи МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистонга юборилган.
Олдинроқ Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилнинг 6 ойида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 2,3 миллиард долларни ташкил этганини ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп эканлигини маълум қилганди.