Бекобод постида гиёҳванд моддалар контрабандаси тўхтатиб қолинди
декабр 22, 2018 11:12 Asia/Tashkent
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбир давомида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.
Бекобод туманидаги «Ойбек» йўл-патруль масканида олиб борилган тезкор тадбирда Spark автомобили кўздан кечирилди. Мазкур жараёнда ҳайдовчи ўриндиғи остидан 2 дона думалоқ шаклдаги полиэтилен ўрамлар топилди.
Ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида уларнинг ичидаги модда 947,4 грамм оғирликдагидаги опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ