Ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов оғир атлетикадан четлаштирилди
декабр 23, 2018 12:58 Asia/Tashkent
2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган
Спутник сайтининг хабар қилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга тегишли.
Ундан ташқари, 2012 йилги олимпия ўйинларининг чемпиони украиналик Алексей Торохтий, озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян ҳам рўйхатда бор.
Халқаро оғир атлетика федерацияси ушбу беш спортчини вақтинчалик фаолиятдан четлаштирган.
Ёрлиқ