Самарқандда алимент пулини тўламаган шахслар жазоланди
Самарқанд вилояти Пахтачи туман Маъмурий суднинг 21 декабрь кунги қарори билан алимент пулини тўламай келган қарздорлар Ж.Искандаров, Б.Бозоров, Ш.Тўрақулов, Ф.Ҳайдаров, И.Камоловларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4- моддасига асосан ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари отасига алимент пулини тўламаган аёл жаримага тортилган.
Дарё сайтига кўра, суд қарздор Д.Мардановага нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47/5- моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси С.Исоқовнинг маълум қилишича, қарздорлар Ж.Искандаров, Б.Бозоров, Ш.Тўрақулов, Ф.Ҳайдаров, И.Камолов ва Д.Мардановаларга нисбатан алиментдан бўлган қарздорлиги 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмай келинган.