Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Январ 05, 2019 20:20 Asia/Tashkent
2019 йилнинг 1 февралидан 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади
Кун уз мухбири Президентнинг «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан қуйидаги мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриши мумкин бўлади.
Бундан аввалроқ Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Ёрлиқ