Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42101-Ўзбекистон_Осиё_Кубогини_ғалаба_билан_бошлади
Осиё Кубогининг F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Уммон терма жамоасига қарши ўйнади.
(last modified 2019-01-09T15:58:21+00:00 )
Январ 09, 2019 20:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
    Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Осиё Кубогининг F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Уммон терма жамоасига қарши ўйнади.

Қийин кечган учрашув ўзбекистонликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг биринчи бўлимида терма жамоа сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасидан ҳисобни очганди.

Ҳужумда фаолроқ ҳаракат қилган уммонликлар 72-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, захирадан ўйинга қўшилган Муҳсин Ал-Ҳассаний қарши ҳужумда гол урди.

Лекин Эктор Купернинг ўз вақтида амалга оширган футболчи алмаштиришлари самара берди, ўтказилган голдан кейин майдонга туширилган Икром Алибоев ва Элдор Шомуродов комбинацияси гол билан якунланди - 2:1. Ўйинга қўшиб берилган вақтда Егор Кримецга қизил карточка кўрсатилди.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш имкониятларини яхшилади. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Япония Туркманистонни мағлуб этганди (3:2).

Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинни 13 январь куни Туркманистонга қарши ўтказади. Гуруҳдаги сўнгги баҳс эса 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Осиё Кубоги—2019

9 январь, чоршанба

1-тур баҳси

«F» гуруҳи

Ўзбекистон – Уммон 2:1