Самарқанд аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди
Январ 10, 2019 11:48 Asia/Tashkent
Самарқанд халқаро аэропортида Москвадан учиб келган фуқаро сумкасидан психотроп моддалар топилди.
Самарқанд халқаро аэропортига Москвадан учиб келган Ўзбекистон фуқароси У.Н. «яшил» йўлакни танлаб, божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли қўл юки ичида жами 47 дона Alprozalam таблеткалари борлиги аниқланди.
Эксперт-криминалистика экспертизаси хулосасига кўра, Alprozalam таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхатига киради.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.