Январ 13, 2019 16:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон иштирокида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди

Абдулазиз Камилов Бейбут Атамқуловни юқори ва масъулиятли Қозоғистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан қайд этилганидек,Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг Остона, Самарқанд ва Сариагашда, халқаро ташкилотлар тадбирлари чоғида ўтказилган учрашувлари кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларига янги жўшқинлик берди. 2018 йилда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлислари, биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бошқа муҳим қўшма тадбирлар икки томонлама ҳамкорликни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга имкон берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Хусусан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида ўзаро савдо ҳажми 38 фоизга ошиб, 2,6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этгани бундан далолат беради. Ҳудудлараро муносабатлар, икки мамлакат чегараолди вилоятлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш соҳасида фойдаланилмаган салмоқли имкониятлар мавжуд.

Ёрлиқ