Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчи озодликдан маҳрум этилган
(last modified Mon, 14 Jan 2019 11:45:14 GMT )
Январ 14, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Интернет тармоғи
    Интернет тармоғи

Интернет тармоғида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалди.

2017 йил 18 январь куни тахминан соат 21:30 да Nexia автомобили ҳайдовчиси Маъруфжон А. Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида ЙПХ инспектори томонидан камар тақмаганлиги учун тўхтатилади. Текширув давомида ҳайдовчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлади.

Жазодан қутулиб қолиш мақсадида Маъруфжон А. инспекторга қаршилик кўрсатади ва унга тан жароҳатлари етказади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Маъруфжон А.ни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва унга 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.