Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади
(last modified Wed, 16 Jan 2019 08:38:35 GMT )
Январ 16, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади
    Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди, дейилади хабарда.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк миллий валюта қийматининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотни рад этганди.