Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди
Манба хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, у бошқа лавозимга ўтказилган.
Манба хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.
У Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарига айланди.
Элёр Ғаниев 2017 йил ноябрь ойи охирларидан - президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил 27 августдан - президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.