Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси яна кўтарилди
Январ 28, 2019 16:14 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2019 йил 29 январдан амалда бўладиган янги курсларини белгиллади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,76 сўмга кўтарилиб, 8 384,94 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 50,44 сўмга ошиб, 9 568,89 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,76 сўмга ошди ва 127,09 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Ёрлиқ