МАГАТЭ раҳбари Ўзбекистонга таклиф қилинди
(last modified Sat, 02 Feb 2019 14:01:37 GMT )
феврал 02, 2019 19:01 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ раҳбари Ўзбекистонга таклиф қилинди
    МАГАТЭ раҳбари Ўзбекистонга таклиф қилинди

31 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Бош директори Юкия Амано билан учрашди.

Учрашув давомида МАГАТЭ раҳбарига Ўзбекистонда атом илми, тиббиёт ва ядровий хавфсизликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилган. Бу ҳақда Ташқиш ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Марказий Осиёдаги биринчи Атом электр станциясини қуришни мақсад қилган Ўзбекистон бундан кейин ҳам ядровий хавфсизликни таъминлашда МАГАТЭнинг барча талаб ва тавсияларига амал қилишига алоҳида урғу берилган. 

Шу мақсадда Ўзбекистон Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилгани қайд этилган. МАГАТЭ Бош директори радиацияон ва ядровий хавфсизликни таъминлашдаги ҳамкорликдан мамнунлигини билдирган.

Юкия Амао МАГАТЭ бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан техник ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Учрашув якунида МАГАТЭ раҳбарига ўзига қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши тўғрисида таклифнома топширилган.

Ёрлиқ