Хитой Ўзбекистонга 1 млнга яқин ўқувчи ва талабани юбормоқчи
(last modified Mon, 04 Feb 2019 05:15:53 GMT )
феврал 04, 2019 10:15 Asia/Tashkent
  • Хитой Ўзбекистонга 1 млнга яқин ўқувчи ва талабани юбормоқчи

Хитой Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва меъморчилигини ўрганиш учун бир миллионга яқин ўқувчи ва талабаларни юборишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг марказларидан бири эканлигини Хитойда ҳамма ҳам билавермайди. Шу сабабли айнан Ўзбекистон лойиҳамиз маркази бўлиши ҳақидаги қарорга келдик», — дейди Хайнан университети вакили Ли Дзин.

Ташриф давомида Хитой олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Келгусида университетда Хитой тил маркази, шунингдек, ушбу тилни мукаммал эгаллаган гид-экскурсоводларни тайёрлаш марказини очиш мўлжалланмоқда.

Ёрлиқ