Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун янги формали кийимларнинг дастлабки намуналари тайёрланди
(last modified Tue, 05 Feb 2019 11:52:42 GMT )
феврал 05, 2019 16:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун янги формали кийимларнинг дастлабки намуналари тайёрланди
    Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун янги формали кийимларнинг дастлабки намуналари тайёрланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги илмий лабораторияда янги, замонавий ҳарбий кийимларнинг дастлабки намуналари эскизи тайёрланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу кийимлар Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий прокуратура, Президент хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.

Бундай кенг кўламли ва масъулиятли вазифани бажариш учун малакали дизайнерлар, психологлар, кийим конструкторлари, технологлар, олимлар ва ушбу йўналишда тажрибага эга бўлган ҳарбийлар жалб этилди.

Яратилган янги кийимларнинг илк намуналари дастлаб ҳарбий қисмларда синовдан ўтиши кўзда тутилмоқда. Бунда ҳарбий хизматчилар, ёшлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ўрганилади, таклифлар умумлаштирилади. Шундан сўнг формали ҳарбий кийимларнинг кенг ассортиментда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Ёрлиқ