Ўзбекистон президент санъаткорлар рекламасига муҳтож эмас
(last modified Sat, 09 Feb 2019 05:45:13 GMT )
феврал 09, 2019 10:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президент санъаткорлар рекламасига муҳтож эмас
    Ўзбекистон президент санъаткорлар рекламасига муҳтож эмас

8 февраль куни, Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Миллий эстрада санъатининг аҳволи, айниқса, ёшлар маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди.

Унда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар, чора-тадбирлар муҳокама этилди. 

Маълум бўлишича, муассаса томонидан ташкил этилган санъаткорлар видеоклипларини баҳоловчи Бадиий кенгаш 2018 йил 1 февралдан бошлаб йил якунига қадар 18 маротаба йиғилиш ўтказган. Унда 185та видеоклип тақдим этилиб, улардан 75таси камчиликлар туфайли қайта тўғрилашга тавсия этилган, 45таси эса талабларга жавоб бермайди, деб топилган.  

Жаҳонгир Позилжоновнинг "Президент билан селфи" клипи бўйича айтиб ўтмоқчиман. Мазкур қўшиқ ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлди. Бу тарона хонанданинг ЗЎР ТВ канали билан тайёрлаган лойиҳаси бўлиб, кенгашга тақдим этилмаган. Кейинчалик, бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилди. Бизнинг қўшиқни айт ёки айтма, деб эътироз билдириш ниятимиз йўқ.

Бироқ бир нарсани билиб қўйиш керак, Президентимиз санъаткорлар рекламасига муҳтож эмас. Тан олиш керакки, амалий ишлар натижасида Президентимизни бугунги кунда нафақат Ўрта Осиё, балки бутун дунё тан олмоқда. Шунингдек, Президентимизнинг ўзлари ҳам шахсан "энди мақташ бўлмайди, асосий иш - амалий ишларга ўтиш, ҳали қиладиган ишларимиз кўп", деб айтганлар.

Биз ҳозир Жаҳонгир Позилжоновга индамасак, яхши кўриниш учун иккинчиси ҳаракат қилиб, қўшиқ айтади. Қарабсизки, тирноқдан кир қидирувчи айрим ОАВ учун янги мавзу топилади. Санъаткорларга ҳукуматнинг топшириғи берилган деган миш-мишлар тарқалади. Яна бир маротаба айтаман, санъаткорлар рекламаси керак эмас. Ундан кўра, Ватан учун, халқ учун хизмат қилайлик. Шуни ўзи кифоя", - деди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Ёрлиқ