Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган шахслардан айблов олиб ташланди
(last modified Sat, 16 Feb 2019 05:13:44 GMT )
феврал 16, 2019 10:13 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган шахслардан айблов олиб ташланди

Кеча Стокгольм суди Telia телекоммуникация компаниясининг уч нафар собиқ раҳбарларидан айбловларни олиб ташлади.

2007-2010 йиллар мобайнида Telia Sonera собиқ директори Ларс Ньюберг ва  собиқ директор ўринбосари Теро Кивисаари ва компаниянинг юристи пора беришда гумонланган.

Экспертлар томонидан пора миқдори 300 миллион евро атрофида баҳоланганди.

Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятига эга бўлиш мақсадида улар Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинган эди.

“Компаниянинг уч нафар раҳбарларидан барча бандлар бўйича айбловлар олиб ташланди”, - деди суд вакили.

Унинг сўзларига кўра, прокуратура Гулнора Каримова позициясида телекоммуникация соҳасига боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш ваколати бўлганлигини исботлаб бера олмади.