Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда
(last modified Tue, 19 Feb 2019 05:58:20 GMT )
феврал 19, 2019 10:58 Asia/Tashkent
  •  Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига ҳужум қилишда айбланаётган Абдулқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор этди

«Мен буни содир этмаганман. Ўша кеча қўлида «Калашников» автомати бўлган киши мен эмасман», — дея иқтибос келтиради Машариповнинг сўзларидан нашр.

Шунингдек, айбланувчи суд мажлисида теракт содир этилган кундан сўнг у телевидение хабарларидан қидирувга берилганини эшитиб, шок ҳолатга тушганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январга ўтар кечаси «Калашников» автомати билан қуролланган террорчи Истанбулдаги Reina тунги клубига бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган эди. Бинода 700 дан ортиқ киши бўлган. Туркия полицияси хабарига кўра, терактда 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Содир бўлган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 16 январда Истанбулнинг Эсенюрте туманида махсус операция натижасида гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган.