АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини Тошкентда муҳокама қилмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43591-АҚШ_қўмондонлиги_Афғонистон_масаласини_Тошкентда_муҳокама_қилмоқчи
21 февраль куни АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари штаб бошлиқлари билан учрашади
(last modified 2019-02-20T05:58:58+00:00 )
феврал 20, 2019 10:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини Тошкентда  муҳокама қилмоқчи

21 февраль куни АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари штаб бошлиқлари билан учрашади

Тошкентда  бўлиб ўтадиган учрашувга Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирок этади.

Анжуманда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибер жиноятчиликка қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистондан анжуманда Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов иштирок этади.