Ўзбекистонда киракашлар учун патент жорий этилиши мумкин
(last modified Mon, 25 Feb 2019 13:17:25 GMT )
феврал 25, 2019 18:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда киракашлар учун патент жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев “Дарё” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Йўловчи ва юк ташувлари учун таксистларга бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентларни жорий қилиш ҳақида таклифлар бор. Бу ерда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзага келади. Тошкентда синов тариқасида лойиҳа тайёрлаш бўйича топшириқ бердик”, — деди Мубин Мирзаев.

Қайд этилишича, бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Ёрлиқ