Андижондаги марказий поликлиника ҳудудида юз берган порташда 18 талаба жароҳатанди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 05:32:19 GMT )
феврал 27, 2019 10:32 Asia/Tashkent
  • Андижондаги марказий поликлиника ҳудудида юз берган порташда 18 талаба жароҳатанди

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги «Иссиқлик манбаи» АЖга қарашли иситиш қозонининг портлаши юз берди.

Фавқулодда ҳолат оқибатида Андижондаги бу поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 18 нафар 9-синф ўқувчиcи турли даражада енгил жароҳат олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб келинган.

Улар зудлик билан зарур текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. 18 нафат бемор кузатув остида бўлиб турибди.

Олиб келинганлардан 4 нафари ҳолати текширилиб, нейрореанимация бўлимига ётқизилди, жумладан, 2 нафар беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 10 нафар қўшимча мурожаат қилганларга амбулатор-психологик ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди.

Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур дори-дармонларни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилган.

Ёрлиқ