Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи санаси маълум бўлди
(last modified Sat, 02 Mar 2019 10:39:03 GMT )
март 02, 2019 15:39 Asia/Tashkent
  • Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи санаси маълум бўлди

Ўзбекистон Президенти жорий йилнинг кузида расмий ташриф билан Мисрга йўл олади

Бу ҳақда Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмед Таха Борая Ўзбекистон—Миср бизнес форуми доирасида маълум қилди

Бораяга кўра, Ўзбекистон президенти 2019 йилнинг октябрь ойи ўрталарида Мисрга ташриф буюради. Тахмин қилинаётган сана — 19 октябрь.

Эслатиб ўтамиз, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2018 йилнинг 4 сентябрида Ўзбекистонга келганди.

 

Ёрлиқ