Ўзбекистон ҳарбийлари қорли тоғ шароитида ўқув машғулотлар ўтказди
Аскарлар 2500 – 3000метр баландликда жойлашиб олган "ноқонуний жанговар уюшмани" йўқ қилишга қаратилган тактик машқларини бажаришди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тоғ шароитида ўқув-тайёрлов марказида 45 кунлик тайёргарлик машқлари бўлиб ўтди.
Об-ҳаво шароити ўзгарувча бўлишига қарамасдан: кундузи -4 -6 даража кечаси– 20 даража, аскарлар тоғ чанғисида ҳаракатланиш, баландлик ва дарё тўсиқларини кесиб ўтиш, тоғ шароитида жанг олиб бориш каби барча машқларни бажаришди.
“Тиззадан баланд қалин қор ёғиши - аскарлар учун ҳақиқий бардошлилик синови бўлди”, - дейилга Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбий хизматчилар тайёргарлик доирасида денгиз сатҳидан 2,5 – 3 минг метр баландликда ноқонуний жанговар уюшмани йўқ қилишга қаратилган тактик машқларини бажаришди.