Абдулазиз Комилов толиблар билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди
(last modified Mon, 04 Mar 2019 12:41:11 GMT )
март 04, 2019 17:41 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов толиблар билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Доҳада якшанба куни «Толибон» ҳаракати делегацияси раҳбари Барадар Охунд билан учрашди ва у билан Афғонистондаги тинчлик жараёни, шунингдек, Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди.

Толибларнинг ОАВ учун баёнотида айтилишича, Қатардаги музокараларда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам иштирок этган.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда тинчликка эришиш йўлида ҳамкорлик қилиш ва мамлакат иқтисодий секторида ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда.

Шунингдек, расмий Тошкент вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон «Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни истамайди».

Охунд, ўз навбатида, толиблар Ўзбекистоннинг тинч йўл билан ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларини маъқуллаши ҳақида маълум қилди ва Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ