Ўзбекистон Эрон фуқароларига электрон виза олиш учун рухсат берди
(last modified Thu, 21 Mar 2019 06:57:43 GMT )
март 21, 2019 11:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эрон фуқароларига электрон виза олиш учун рухсат берди

Ўзбекистон давлати Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва Гонконг фуқароларига электрон виза олиш учун рухсат берди

Ўзбекистон Президенти 2019 йил 19 март куни шунга доир қарорни имзолаган.

Худди шу ҳужжатга кўра, Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва Гонконг фуқаролари кўчмас мулкка эга бўлиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойида Ўзбекистон электрон виза олишга рухсат этилган мамлакатлар рўйхатини янада кенгайтирган.  Ушбу рўйхат 76 мамлакат фуқароларини ўз ичига олган.

Электрон визаларнинг афзалликлари уни олишнинг оддийлиги ва тезлигида. У e-visa.gov.uz махсус порталидан атиги икки иш кунида (ариза топширилган кундан ташқари) берилади.

Бу тизим ўтган йили 15 июлда жорий қилинган эди. Электрон визалар Ўзбекистонга бир марта кириш учун 30 кунгача бўлган муддатга берилади. Рўйхатга олинган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилади. Электрон виза олишга ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги консуллик тўлови халқаро тўлов тизимлари портали орқали амалга оширилади.