Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган 2 миллион доллар тўхтатиб қолинди
(last modified Thu, 11 Apr 2019 05:49:50 GMT )
апрел 11, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган 2 миллион доллар тўхтатиб қолинди

Андижонда 2 116 501 АҚШ долларини Қирғизистонга олиб чиқишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Ушбу миқдордаги нақд пул ДХХ махсус операцияси давомида “Андижон-Қорасув” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-3” русумли автомобиль ичидан топилган.

Автомобилни бошқариб кетаётган Раҳматилло Аҳмедов, чегара постларини четлаб ўтган ҳолда, пулларни Қирғизистон ҳудудига етказиб беришни режалаштирган бўлган.

Айни дамда ушбу иш юзасидан тегиши модда бўйича жиноий иш қўзғатилиб, текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ой давомида ДХХ Фарғона водийси ҳудудида бир неча бор йирик суммадаги нақд пулларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетишни тўхтатиб қолди.

Хусусан, 3 апрель куни Наманган  вилояти ҳудуди 2та автомобилда олиб чиқиб кетилаётган жами 1,5 миллиондан ортиқ АҚШ доллари тўхтатиб қолинган эди.

 

Ёрлиқ