Мир Алишер Навоий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва адабий мунсобатларнинг рамзидир
(last modified Mon, 22 Apr 2019 08:03:49 GMT )
апрел 22, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Мир Алишер Навоий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва адабий мунсобатларнинг рамзидир

Тошкентдаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасининг маданий алоқалар бўйича атташеси Мўҳсин Пурмўҳсиний Мир Алишер Навоийни икки халқ ҳамда форсий ва туркий тиллари ўртасидаги маданий ва адабий муносабатларининг олий намунаси эканлигини таъкидлади.

 Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри университети томондан " Адабий муносабатлар ва  маданиятларнинг таъсири" унвон остида ўтказилган  Халқаро йиғилишда Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳуриятининг  элчхонасидаги  маданий алоқалар бўйича масъули Мўҳсин Пурмўҳсиний ҳам қатнашди.

Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон  намояндалари иштирокида мазкур университетда ўказилган Халқаро йиғилишда Термез давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов  мамлакатлар ўрсисидаги илмий, адабий, маданий ва тадқиқотий алоқаларни янада кенгайтириш учун бундай Халқаро йиғилишларнинг ижобий таъсирини айтиб ўтди.

Ўзбекистондаги Эрон элчихонасидаги маданий алоқалар бўйича  атташеси Пурмўҳсиний ҳам  сўзлаган нутқида,  биз ўзимиз ва бошқаларни яхши танишиш чун  маданий алоқаларга эҳтиёж сезамиз, Эрон давлати эса  Катта  Хуросон ва тарихий Мовароуннаҳр минтақасидаги мамлакатлар айниқса ушбу модий ва маънавий цивилизациянинг марказида жойлашган Ўзбекистон республикаси билан  маданий ва адабий муносабатлариния янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда деб изоҳлади.

Мўҳсин Пурмўҳсиний шунингдек, Мир Алишер Навоийни икки халқ ҳамда форсча ва туркий тиллар ўртасидаги адабий ва маданий муносабатларнинг рамзига айланганини баён этар экан,  Навоий форсий ва туркий адабиётни чуқур ўрганиб чиқиб, форс тили ва адабиётидан юқори даражада баҳралар олиши билан  ҳар икки тилда ҳам муҳим адабий асарлар яратишга муваффақ бўлди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ