Хорижга чиқишни истаган сурхондарёлик 76 млн сўм алимент тўлади
Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 12 декабрдаги буйруғига асосан М.Мирзаевдан ундирувчи Н.Мелибоева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун барча ишлаб топган даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим юритувига келиб тушган.
М.Мирзаев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб фарзандининг 18 ёшгача бўлган таъминот пуллари яъни 2019 йил 1 апрелдан 2035 йил 7 майга қадар бўлган алимент пулларини, яъни 76 миллион 443 минг сўмни тўлиқ тўлаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан унинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, агар вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади. Ва четга чиқиш ҳуқуқлари тикланади.