АҚШ Тошкент давлатига «Жаслиқ» хавфли қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди
(last modified Wed, 01 May 2019 06:04:18 GMT )
май 01, 2019 11:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ Тошкент давлатига «Жаслиқ» хавфли қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди

АҚШ давлат департаменти Комор ороллари ва Ўзбекистонни махсус «кузатув рўйхатига» киритди, сабаби ушбу мамлакатлар ҳукуматлари «диний эркинликнинг жиддий бузилишларига» йўл қўймоқда дейилган. Идора бузилишлар нимадан иборат эканлигига аниқлик киритмаган.

Ҳисоботда қайд этилишича, диний эркинлик бўйича халқаро комиссия Ўзбекистонга диний сабабларга кўра айбланган кўплаб маҳбуслар сақланувчи «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия этади.

Давлат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, диний эркинликни ҳимоя қилиш тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун муҳимдир. Шунга қарамасдан, у Вашингтон рўйхатга тушган мамлакатлар билан нима қилишига, уларга қарши санкциялар жорий этилиши ёки этилмаслигига аниқлик киритмади.