Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли мулк аукционга қўйилди
Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «ЭДЕЛ ВЕЙС-АЛИ» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган
Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.
Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.
э-ижро-аукцион электрон савдо майдончасида объэктнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.
«ЭДЕЛ ВЕЙС-АЛИ» маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 ФМ тўлқинида жойлашган «Радио Гранд» радиоси тегишлилиги айтилади.
Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«ЭДЕЛ ВЕЙС-АЛИ» маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.